in

Ўзбекистон Савдо-саноат палатасида Тожикистон элчиси билан учрашув ўтказилди

Тошкент, Ўзбекистон — Учрашувда икки мамалакат савдо-иқтисодий ҳамкорлигини такомиллаштириш, ишбилармон доира вакиллари ўртасидаги алоқаларни ривожлантириш чоралари ва бу борада амалга оширилиши лозим бўлган масалалар муҳокама қилинди.

Жумладан, элчи жорий йилда Тожикистонда ўтказилиши режалаштирилган савдо-иқтисодий тадбирлар ҳақида маълумот бериб, бу ҳақда Ўзбекистон ишбилармон доира вакилларига етказиш ва уларни тадбирларга жалб этишда кўмак сўради. 

Томонлар мазкур тадбирлар ишбилармонлик алоқаларни янада мустаҳкамлашга хизмат қилишини таъкидлади.

Шунингдек, элчи Душанбе-Карачи транспорт йўли лойиҳаси амалга оширилиши режалаштирилганлиги таъкидлаб ўтди ҳамда Ўзбекистон Тожикистон орқали ўз маҳсулотларини Покистонга етказиши имкониятлари кўриб чиқилди. 

Музокаралар якунида томонлар ахборот алмашинувини давом эттиришга, шунингдек, икки мамлакат палаталари ўртасидаги ҳамкорлик янада ижобий тус олишига умид билдиришди.