in

Ўзбекистон тадбиркорлари Мўғулистонга йўл олди

Тошкент, Ўзбекистон — Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси бошчилигида 150 нафардан ортиқ тадбиркорлардан иборат делегация Улан-Батор шаҳрида бўлиб ўтадиган Мўғулистон–Ўзбекистон бизнес-форумида иштирок этиш мақсадида ушбу мамлакатга жўнаб кетмоқда.

Ташриф доирасида ишбилармонлар ўртасида икки томонлама учрашувлар, экспорт-импорт операциялари, саноат кооперацияси ҳамда сармоявий лойиҳалар бўйича музокаралар ўтказилиши режалаштирилган.

Мазкур тадбирлар икки мамлакат ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга хизмат қилиши кутилмоқда.