in

Ўзбекистон–Эрон ишбилармонлар кенгаши ташкил этилади

Тошкент, Ўзбекистон — Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси Даврон Вахабов Эрон Ислом Республикаси Савдо-саноат, кончилик ва қишлоқ хўжалиги палатаси президенти Самад Ҳасанзода билан учрашув ўтказди.

Учрашув давомида икки давлат ўртасидаги иқтисодий ҳамкорликни янада ривожлантириш, ўзаро савдо алоқаларини кенгайтириш ва янги лойиҳаларни амалга ошириш масалалари бўйича музокаралар олиб борилди.

Томонлар ишбилармонлик алоқаларини мунтазам равишда ривожлантириш ва икки давлат тадбиркорлик субъектлари ўртасида юзага келаётган муаммоларни ҳал этиш мақсадида Ўзбекистон–Эрон ишбилармонлар кенгашини ташкил этиш бўйича келишувга эришишди.

Музокаралар чоғида ўзбекистонлик тадбиркорлар 28 апрель-2 май кунлари Теҳрон шаҳрида бўлиб ўтадиган "IRAN EXPO 2025" кўргазмасида иштирок этишга таклиф қилинди.

Шунингдек, 10-12 май кунлари Теҳрон шаҳрида ўтказилиши режалаштирилан "Made in Uzbekistan" кўргазмасига тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ташкил этиш масалаларига аълоҳида эътибор қаратилди.

Учрашув якунлари бўйича томонлар ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада кенгайтиришга қатъий ишонч билдиришди.