in

«Ўзбекнефтгаз» АЖ GIP билан нефть ва газ инфратузилмасига инвестицияларни жалб қилишни муҳокама қилди

Тошкент, Ўзбекистон — «Ўзбекнефтгаз» АЖ Бошқарув раиси Абдуғани Сангинов «Global Infrastructure Partners» компанияси (АҚШнинг «BlackRock» компанияси шўба корхонаси) вакили Эрик Варвел билан учрашув ўтказди.

Музокаралар давомида стратегик ҳамкорлик истиқболларини, жумладан Ўзбекистоннинг нефть-газ соҳасидаги мавжуд инфратузилмасига инвестиция киритиш имкониятлари муҳокама қилинди.

Мулоқотда барча эҳтимолий таклифларни ҳар томонлама ва пухта таҳлил қилиш, шунингдек уларнинг «Ўзбекнефтгаз» АЖнинг молиявий-иқтисодий кўрсаткичларига таъсирини баҳолаш муҳимлиги таъкидланди.

Учрашув якунида хорижий томон билан ахборот алмашинуви бўйича келишув имзоланди.

Шунингдек, томонлар нефть-газ соҳасида истиқболли инвестиция лойиҳаларини кўриб чиқиш ва стратегик ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга тайёр эканликларини билдирдилар.