in

«Ўзбекнефтгаз» BCG билан ҳамкорликни муҳокама қилди

Тошкент, Ўзбекистон — «Ўзбекнефтгаз» АЖ Бошқарув раиси Абдуғани Сангинов халқаро консалтинг компанияси – Boston Consulting Group (BCG) вакиллари билан учрашув ўтказди.

Мулоқотда томонлар ҳамкорлик имкониятлари ҳамда келгусидаги истиқболларни муҳокама қилдилар. Шунингдек геологик ўрганиш, қазиб чиқариш, қайта ишлаш, сақлаш ва сотиш соҳаларини стратегик консалтинг йўналишида ҳамкорлик қилиш масалалари юзасидан фикр алмашилди.

Музокаралар якунида томонлар ҳамкорлик имкониятларини ўрганишни давом эттириш ҳамда устувор йўналишларда ҳамкорликнинг потенциал форматларини батафсил кўриб чиқишга келишиб олдилар.