Тошкент, Ўзбекистон — «Ўзчармсаноат» уюшмаси ва Покистоннинг “Alliance Plus Сo.” компанияси ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
Мулоқотда Ўзбекистонда спорт маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича қўшма лойиҳа муҳокама қилинди.
Суҳбат давомида технологияларни жорий этиш, ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш, мутахассисларни тайёрлаш ва экспортбоп тайёр маҳсулот ҳажмини ошириш масалалари бўйича келишувга эришилди.
Мазкур ташаббус Ўзбекистонда спорт анжомларини рақобатбардош тарзда ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш ҳамда янги иш ўринлари яратишга хизмат қилади.
