in

2024 йилда Тошкент жамоат транспорти учун 1,52 трлн сўм ажратилди

Тошкент, Ўзбекистон — 2024 йилда «Тошшахартрансхизмат» АЖ ва «Тошкент метрополитени» ДУК давлат бюджети ҳисобидан 1,52 трлн сўм маблағ олди. Бу ҳақда Ўзбекистон Иқтисодиёт ва молия вазирлиги хабар берди.

Ажратилган маблағнинг асосий қисми — 1,08 трлн сўм «Тошшахартрансхизмат» тасарруфига йўналтирилди.

Шунингдек, «Тошкент метрополитени» учун 417,79 млрд сўм бюджет маблағлари ажратилган.