Тошкент, Ўзбекистон — Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистонга 2025 йилнинг январь-март ойларида хориждан қиймати 115,1 млн АҚШ долларига тенг бўлган 6 950 дона енгил автомобиль импорт қилинган.
Ўзбекистонга 2025 йилнинг биринчи чорагида энг кўп енгил автомобиль импорт қилган давлатлар:
Хитой – 5 235 дона
Корея – 1 425 дона
Ҳиндистон – 144 дона
Япония – 77 дона
АҚШ –18 дона
Бошқа давлатлар – 51 дона