in

3 ойда Ўзбекистонда 564,1 минг тонна гўшт (тирик вазнда) етиштирилган

Тошкент, Ўзбекистон — Миллий статистика қўмитасининг дастлабки маълумотларига кўра, 2025 йил январь-март ойларида қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги маҳсулот (хизмат) ларининг умумий ҳажми 52,7 трлн сўмни ташкил этган.

Бу кўрсаткич 2024 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 3,8 % га кўп.

2025 йил январь-март ойларида барча тоифадаги хўжаликлар томонидан етиштирилган маҳсулотлар ҳажми:

— Гўшт (тирик вазнда) – 564,1 минг тонна

— Сут – 2 млн тонна

— Тухум – 1,5 млрд дона

— Сабзавотлар – 79 минг тонна