in

«Chigo» Ўзбекистонда ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни режалаштирмоқда

Тошкент, Ўзбекистон — Хитойга ташриф буюрган «Узэлтехсаноат» ишчи гуруҳи раис М. Юнусов бошчилигида «Chigo» компаниясининг витсе-президенти Тони Ляо билан учрашув ўтказди.

Учрашувда «Chigo» бренди остида маҳсулот ишлаб чиқаришни Ўзбекистонда ташкил этиш, ички бозорда маҳсулот улушини ошириш ва учинчи мамлакатларга экспортни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

1994 йилда ташкил этилган «Chigo» компанияси ўз маҳсулотларини дунёнинг 180 дан ортиқ давлатларига экспорт қилади.

Учрашув якунида томонлар ҳамкорликни ривожлантириш бўйича келишувга эришдилар.