Тошкент, Ўзбекистон — Рақобат қўмитаси томонидан Бирлашган Араб Амирликларининг “Ittihad Investment Central Asia Holding Ltd” компаниясининг “Chorsu Real-Estate Development” МЧЖ ХКнинг 100 фоиз улушларини олиш бўйича аризаси кўриб чиқилди. Бу ҳақда қўмита матбуот хизмати хабар берди.
“Ittihad Investment Central Asia Holding Ltd” — 2008 йилда ташкил этилган махсус мақсадли холдинг фаолияти билан шуғулланувчи ташкилот. Фаолияти давомида у бутун дунё бўйлаб 20 дан ортиқ портфель компаниясига сармоя киритган. 2023 йилда компаниянинг айланмаси 2,8 миллиард долларни, экспорт ҳажми 2 миллиард долларни, инвестициялар эса 1,4 миллиард долларни ташкил этди.
Қўмитанинг Махсус комиссияси томонидан ўтказилган таҳлил натижаларига кўра, мазкур битимлар бозорда рақобатга таъсир кўрсатмаслиги бўйича хулосага келинди ва аризани қаноатлантириш ва битимларга розилик бериш ҳақида қарор қабул қилинди.
“Chorsu Real-Estate Development” МЧЖ ХК турар-жой биноларини қурилиши билан шуғулланувчи ташкилот ҳисобланади.