Тошкент, Ўзбекистон — Qanot Sharq авиакомпанияси Тошкент – Франкфурт – Тошкент йўналиши бўйича мунтазам авиарейслар йўлга қўйилишини эълон қилди.
Парвозлар ҳафтасига икки марта — сешанба ва жума кунлари амалга оширилиши режалаштирилган. Тошкентдан Франкфуртга биринчи рейс 2026 йил 31 март куни бўлиб ўтади.
Парвозлар замонавий Airbus A321-neo ҳаво кемасида амалга оширилади.
Янги йўналиш авиакомпаниянинг халқаро парвозлар тармоғини кенгайтириш ҳамда Ўзбекистон билан Европа ўртасидаги транспорт алоқаларини мустаҳкамлаш йўлида муҳим қадам бўлади.
