Тошкент, Ўзбекистон — 1 майдан бошлаб Qazaq Air авиакомпанияси Самарқанд – Туркистон йўналишидаги авиақатновларни қайта тиклайди. Парвозлар ҳафтасига икки марта амалга оширилади.
Ҳар пайшанба Самарқанддан учиш – 21:00
Ҳар якшанба Самарқанддан учиш – 12:00
Бундан ташқари, ушбу йўналишда Остонага уланма рейслар ҳам кўзда тутилган.
Пайшанба кунлари Самарқанддан учиб кетиш 21:00, Остонага қўниш 01:30
Туркистонда 50 дақиқалик уланиш имконияти мавжуд.