Тошкент, Ўзбекистон — Ўзбекистон ҳукумат делегациясининг Хитойга ташрифи доирасида, «Ўзчармсаноат» ассоциацияси раиси А. Султонов Хитойнинг «Zhejiang Red Dragonfly Shoes» компанияси билан янги инвестиция лойиҳаси бўйича музокаралар ўтказди. Лойиҳа қиймати 10 миллион долларни ташкил қилади.
Лойиҳа доирасида Ўзбекистонда маҳаллий чармсаноатга ихтисослашган кичик саноат зоналарида «Red Dragonfly» бренди остида пойабзал ва мўйна маҳсулотларини ишлаб чиқариш йўлга қўйилади.
Декабрь ойида «Red Dragonfly» компанияси вакиллари лойиҳани амалга ошириш учун мумкин бўлган майдонларни кўздан кечириш мақсадида Ўзбекистонга ташриф буюрадилар.