Тошкент, Ўзбекистон — UzAuto Motors компанияси Chevrolet Cobalt GX-MIDNIGHT AT автомобилларини етказиб бериш учун 40 мингдан ортиқ шартнома тузди.
Компания маълумотига кўра, savdo.uzavtosanoat.uz платформаси ва UzAvtoSavdo мобил иловаси орқали автомобиллар сотиб олиш шартномаларини расмийлаштириш жараёни якунланди.
Ишлаб чиқарувчининг маълумотига кўра, жами 40 010 шартнома тузилган, шулардан 39 872 таси One ID тизими орқали авторизациядан ўтган жисмоний шахслар, 138 таси эса юридик шахслар томонидан имзоланган.