in

Uzautotrans Service 23 февраль куни Тошкент-Санкт-Петербург автобус қатновини ишга туширади

Тошкент, Ўзбекистон — 2026 йил 23 февраль кунидан "Uzautotrans Service" корхонаси Тошкент – Санкт-Петербург – Тошкент йўналишида қатновларни бошлайди.

Мазкур йўналишда қатновлар ҳафтада икки маротаба, душанба ва жума кунлари бажарилади.

Тошкент – Санкт-Петербург йўналиши бўйича биринчи рейс 23 февраль куни соат 17:00 да «Тошкент» автовокзалидан жўнайди. Чипта нархи 1 200 000 сўм.

Санкт-Петербург автовокзалигача бўлган йўлда оралиқ тўхташ Москва шаҳри «Новоясеневская» автовокзалида амалга оширилади.

Тошкентга қайтиш рейслари ҳам ҳафтанинг душанба ва жума кунлари бажарилади. Автобуслар Санкт-Петербург автовокзалидан маҳаллий вақт билан соат 17:00 да жўнайди.