in

Yandex Go Шаҳрисабзда ўз фаолиятини бошлади

Тошкент, Ўзбекистон — Эндиликда шаҳрисабзликлар ва шаҳар меҳмонлари Yandex Go иловаси орқалисафарларни осонлик билан буюртма қилишлари мумкин. Фойдаланувчилар ўзига қулайтарифни танлаб, тезкор хизматдан фойдаланиш имконига эга.

Хизматдан фойдаланиш учун App Store ёки Google Play орқали Yandex Go дастуриниюклаб олиш ва қисқа рўйхатдан ўтиш кифоя. Сафар буюртма бериш учун манзилникиритиш ёки харитада белгиланган нуқтани танлаш етарли. Хизмат энг яқиндагиавтомашинани автоматик равишда танлаб беради, унинг қайси вақтда етиб келишинива қаерда кутганини кўрсатади.

Илова орқали ҳайдовчи, автомашина модели ва етиб келиш вақти ҳақидагимаълумотларни ҳам кўриш мумкин.

Йўл ҳақининг энг кам миқдори 2000 сўмдан бошланади. Масалан, Марказий боғдан Амир Темур майдонигача бўлган сафар тахминан 4500 сўмни ташкил қилади.

Yandex Go иловаси Yandex’нинг технологиялари — хариталар, навигация ва ақллибуюртма тақсимлаш тизими асосида ишлайди.

Шаҳрисабз — Yandex Go Ўзбекистонда фаолият олиб бораётган 19-шаҳар ҳисобланади. Бундан ташқари, хизмат Тошкент, Наманган, Андижон, Фарғона, Марғилон, Қўқон, Самарқанд, Бухоро, Термиз, Нукус, Қарши, Урганч, Хива, Гулистон, Жиззах, Навоий, Зарафшон ва Деҳнав шаҳарларида ҳам фаолият юритмоқда. Йилохиригача Yandex Go мамлакатнинг яна бир қатор шаҳарларида иш бошлашнирежалаштирмоқда.