in

Yandex Go хизмати Навоийда ишга туширилди

Тошкент, Ўзбекистон — Yandex Go такси чақириш хизмати эндиликда Навоий шаҳрида ҳам фаолиятини бошлади ва Ўзбекистоннинг 16-шаҳрида фойдаланишга топширилди. Энди шаҳар аҳолиси ва меҳмонлари iOS ва Android учун мўлжалланган Yandex Go мобил иловаси орқали қулай равишда сафар буюртма қилишлари мумкин.

Буюртма бериш учун харитада жўнаш ва манзил нуқталарини кўрсатиш кифоя. Илова машинанинг етиб келиш вақтини ва ҳайдовчи ҳақидаги маълумотларни кўрсатади. Тўловни нақд пулда ёки иловага боғланган банк картаси орқали амалга ошириш мумкин.

Сафарнинг минимал нархи 4000 сўмни ташкил этади. Масалан, "Вошод" бозори ва "Янги Ҳаёт" супермаркетига бориш тахминан 4500 сўмга тушади.

Yandex Go Yandex технологияларидан, жумладан, хариталар, навигация ва интеллектуал буюртма тақсимлаш тизимидан фойдаланади. Хизмат аввалдан Ўзбекистоннинг 15 та шаҳрида, жумладан, Тошкент, Наманган, Андижон, Фарғона, Марғилон, Қўқон, Самарқанд, Бухоро, Термиз, Нукус, Қарши, Урганч, Хива, Гулистон ва Жиззахда фаолият кўрсатиб келмоқда.