in

Баҳром Махматраимов Савдо-саноат палатаси раиси ўринбосари этиб тайинланди

Тошкент, Ўзбекистон — Баҳром Махматраимов Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси ўринбосари лавозимига тайинланди.

Махматраимов 1974 йилда Сурхондарё вилояти Денов туманида туғилган. 2000 йилда Термиз давлат университетини, 2006 йилда эса Банк-молия академиясини тамомлаган.

У иқтисодиёт соҳасида фалсафа доктори (PhD) илмий даражасига эга.

Тайинловга қадар у Сурхондарё вилояти Олтинсой тумани ҳокими лавозимида фаолият юритиб, ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши масалаларига масъул бўлган.