in

Самарқанд шаҳрига яна 8 та электробус олиб келинди

Тошкент, Ўзбекистон — Самарқанд Ўзбекистонда ЕТТБнинг “Яшил шаҳарлар” дастурига қўшилган биринчи шаҳардир. Лойиҳа доирасида Самарқанд шаҳар жамоат транспорти йўналишларида электробуслар ҳаракати йўлга қўйилиши белгиланган.

Хабарингиз бор, 2023 йил май ойида мазкур лойиҳага асосан дастлабки электробуслар олиб келиниб, М1-сонли “Темирйўл АББ – Самарқанд халқаро аэропорти” йўналишида йўловчилар хизматига чиқарилган эди.

Бугун Самарқанд шаҳрига ноябрь ойида режалаштирилган 30 та электробусларнинг 8 таси олиб келинди. Йил якунига қадар яна 64 та электробуслар келтирилиши режалаштирилган. Умумий ҳисобда 100 та электробус .

Ҳозирда электробусларни расмийлаштириш ишлари олиб борилмоқда. Режадаги транспорт воситалари олиб келингач, белгиланган тартибда Самарқанд шаҳар жамоат транспорти йўналишларига бириктирилади.