in

Сирдарё ва Балх ўртасида ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди

Тошкент, Ўзбекистон — Айни пайтда Афғонистонда бўлаётган ташриф доирасида Эркинжон Турдимов Балх вилояти раҳбари Муҳаммад Юсуф Вафо билан учрашув ўтказди.

Музокаралар чоғида икки ҳудуд ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаш, ўзаро манфаатли лойиҳаларни амалга ошириш ва ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиш масалалари муҳокама қилинди.

Томонлар конструктив мулоқотни давом эттириш ва амалий ҳамкорликни кенгайтиришга келишиб олдилар.