in

Сурия делегацияси TEXNOPARK фаолияти билан танишди

Тошкент, Ўзбекистон — Сурия Савдо палаталари федерацияси президенти Ала Омар ал-Али бошчилигидаги ишбилармон доиралар вакиллари TEXNOPARK корхонасида бўлиб, корхона фаолияти билан яқиндан танишди.

Ташриф давомида меҳмонларга TEXNOPARK таркибидаги 17 та замонавий заводда ишлаб чиқарилаётган тайёр маҳсулотлар номенклатураси тақдим этилди.

Делегация ишлаб чиқариш майдонларини кўздан кечирди, технологик жараёнлар ҳамда сифат назорати тизими ҳақида батафсил маълумот олди.

Сурия томони вакиллари маҳсулотлар сифати, уларнинг халқаро стандартларга мувофиқлиги ва мавжуд сертификатларига алоҳида эътибор қаратди. Учрашув доирасида экспорт йўналишлари ҳамда ҳамкорлик истиқболлари юзасидан фикр алмашилди.

TEXNOPARKда ишлаб чиқарилган савдо учун мўлжалланган музлаткичлар Сурия Араб Республикасига аввал ҳам экспорт қилинган.