in

Ўзбекистон ва Жанубий Корея инвестиция ҳамкорлигини кенгайтириш масалаларини муҳокама қилишди

Тошкент, Ўзбекистон — Ўзбекистон инвестициялар, саноат ва савдо вазири ўринбосари Илзат Касимов бошчилигидаги ишчи гуруҳнинг Сеулга ташрифи доирасида 31 март куни Корея савдо, саноат ва энергетика вазири ўринбосари Пак Чун Сун билан музокаралар бўлиб ўтди.

Унда томонлар савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини атрофлича муҳокама қилдилар.

КОIСА агентлиги раҳбарияти билан ўтказилган алоҳида учрашувда 2028 йилга қадар мўлжалланган янги Ҳамкорлик тўғрисида меморандумни ишлаб чиқиш ташаббуси илгари сурилди.

Шунингдек,Herald Group компанияси билан В Тошкент халқаро инвестиция форуми доирасида қўшма Ўзбекистон-Корея бизнес-форумини ташкил этиш бўйича келишувга эришилди.

KIND, BOMI ва KICOX каби етакчи компаниялар билан кечган мулоқотлар чоғида соғлиқни сақлаш, авиация, инфратузилма ва шаҳарсозлик йўналишларидаги лойиҳалар кўриб чиқилди.

Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш ҳамда Ўзбекистон саноат зоналарини бошқаришда Корея тажрибасини жорий этиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.