Тошкент, Ўзбекистон — Савдо-саноат палатаси бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси иштирокида Лаҳор шаҳрида "Ўзбекистон савдо уйи"нинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда Лаҳор шаҳри маъмурияти, йирик ишбилармон доира вакиллари иштирок этди.
Ушбу савдо уйи икки мамлакат тадбиркорлари ўртасидаги тўғридан-тўғри савдо ва ҳамкорликни янада фаоллаштиришга хизмат қилади.
Шу муносабат билан, ҳурматли тадбиркорлар!
Жорий йилнинг 25 июнь куни Карачи шаҳрида Ўзбекистон ва Покистон ишбилармонлари ўртасида бизнес-форум ўтказилади.
Ушбу муҳим тадбирда иштирок этишга барча тадбиркорларни таклиф қиламиз ва “Савдони ривожлантириш компанияси” АЖнинг қишлоқ хўжалиги ва саноат корхоналарига хориждан малакали дизайнерлар, технологлар, маркетологлар, сифат назоратчилари ва агрономларни жалб қилиш харажатларини қоплаш имкониятидан фойдаланишингиз мумкинлигини эслатиб ўтамиз.