Тошкент, Ўзбекистон — Кон-геология вазирлигида вазирнинг биринчи ўринбосари Ф. Хамидова, вазирлик ходимлари ва Покистоннинг Habib Rafiq (Pvt.) Ltd компанияси вакиллари ўртасида учрашув ўтказилди.
Учрашувда меҳмонлар томонидан хорижий компания фаолияти, амалга оширилаётган ва истиқболдаги лойиҳалар ҳақида маълумот берилди.
Шунингдек, томонлар ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш, геология қидирув ишлари тажриба алмашинуви, биргаликда турли лойиҳаларни амалга ошириш борасида фикр алмашдилар.
