in

Янги технологиялар воситасида молияни ўзгартириш

Тошкент, Ўзбекистон — 2023 йил 20 октябрь куни AТ “Aлоқабанк” мажлислар залида “Янги технологиялар воситасида молияни ўзгартириш” мавзусида конференция бўлиб ўтди. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги вакиллари, Ўзбекистондаги банкларнинг IT-бўлимлари раҳбарлари, IT-Park мутахассислари, IT-экспертлари, шунингдек, ОAВ вакиллари иштирок этишди.

Тадбир “EMA FINANCIAL CONSULTING” MChJ молиявий консалтинг компанияси, “ANALYTEC” технология компанияси (Tуркия), “Global Trust Technology” технология компанияси (Tуркия), “EXPERTO CREDE” юридик ва консалтинг компанияси (Tуркия) каби компаниялар томонидан ташкил этилди. 

Тадбирдан кўзланган мақсад – ҳозирги вақтда Ўзбекистондаги банк ва молия институтларининг IT-инфратузилмасига бўлган барча эҳтиёжларини қоплайдиган экотизимни тақдим этишдан иборат эди.

Тадбирни очар экан, «IT-Park» бош директори ўринбосари Жаҳонгир Раджабов молия-техник саноатини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш зарурлигини таъкидлаб, айни пайтда «IT-Park»нинг стартап экотизимларини қўллаб-қувватлаш бўлими томонидан ҳам амалга оширилаётганини таъкидлади. Шунингдек, у саноатнинг келажаги порлоқ эканлигини ва бозорда ҳали ҳам ўсиш учун жой борлигини таъкидлади. Шундан сўнг Ўзбекистон ахборот технологиялари соҳаси ҳамда «IT-Park» ва Рақамли технологиялар вазирлиги томонидан амалга оширилаётган ишлар ҳақида видеоролик намойиш этилди.

Экотизимда “UNITED PAYMENT” (Tўлов ва пул ўтказмалари инфратузилмаси), “TRYSEC” ва “YGA Soft” (киберхавфсизлик), “BULUTHAN” ва “USISHI” (Хавфсиз булутли технологиялар, серверлар ва процессинг марказлари), SAS (Data Analytics), ZIP (Tўловлар инфратузилмаси), Global Trust (Moлиявий маълумотлар), ANALYTEC va VMoney (Банк инфратузилмаси) каби компанияларнинг маҳсулотлари тақдим этилган эди.

Тадбирда «EMA FINANCIAL CONSULTING» МЧЖ бош директори Эржан Булут; «Analytec» компаниясининг бош директори Дженк Гёктюрк;  Халқаро савдо ҳуқуқшуноси Ю. Узай Гектюрк ва бошқа компания раҳбарлари сўзга чиқишди.

Маълумки, юқорида тилга олинган йирик юқори технологияли компаниялар ҳам давлат, ҳам хусусий секторда катта тажрибага эга. Ушбу компаниялар экотизим маҳсулотларининг ўзига хос хусусиятлари шундаки, улар хавфсиз, ишончли, бардошли ва юқори самаралидир. Шу билан бирга, улар маҳаллий қонунчиликка мувофиқ ишлайди.

ZOOM видеo-aлoқa oрқали конференцияда “SAS”, “BULUTAN”, “TRYSEC/YGA Soft” каби компаниялар ҳам иштирок этишди. Улар ўз маҳсулотларини тақдим этишгани анжуман иштирокчиларида катта қизиқиш уйғотди. Тадбир сўнгида соҳа вакиллари ОАВ ходимлари томонидан берилган саволларга атрофлича жавоб беришди.