in

“Korzinka” касса орқали банк карталаридаги пулларни нақдлаштиради

“ Korzinka ”   касса орқали банк карталаридаги пулларни нақдлаштиради

“Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан молиявий хизматлар соҳасидаги махсус ҳуқуқий режимни жорий этиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 26- ва 27-бандларига кўра, “Тартибга солиш қумдони” рўйхатига қуйидаги маълумотлар киритилмоқда:

▪️  “Тартибга солиш қумдони” иштирокчиси: “Anglesey Food” МЧЖ ХК (веб-сайти korzinka.uz);

▪️  синовдан ўтказиладиган молиявий хизматнинг қисқача тавсифи: “Anglesey Food” МЧЖ ХК кассалари орқали банк карталари сақловчиларига нақд пул бериш;

▪️  “Anglesey Food” МЧЖ ХК кассалари орқали банк карталари сақловчиларига нақд пул беришнинг вақтинчалик тартиби тасдиқланган сана: 2023 йил 28 апрель;

▪️  синовдан ўтказиш бошланадиган сана: 2023 йил 1 май;

▪️  синовдан ўтказишни тугатиш санаси: 2023 йил 1 ноябрь.