in

Solfy ва инвестор Максим Полетаев Ўзбекистон Миллий банки билан ҳуқуқий низога киришди

Тошкент, Ўзбекистон — Финтех-платформа Solfy ва унинг асосий инвестори, тадбиркор Максим Полетаев Ўзбекистон Миллий банки (ЎМБ) билан ҳуқуқий низога киришди.

Amsterdam & Partners LLP хабарига кўра, ушбу компания Solfy ва Полетаев манфаатларини ЎМБ билан боғлиқ шартномавий низонинг барча босқичларида ҳимоя қилади.

Юридик фирмада таъкидланишича, банк билан ишбилармонлик муносабатлари узилганидан сўнг томонлар ЎМБ вакиллари томонидан жиддий таҳдидларга дуч келган, шу сабабли халқаро ҳуқуқий ҳимояга мурожаат қилишга қарор қилинган.

Amsterdam & Partners LLP асосчиси ва бошқарувчи шериги, МДҲ мамлакатларида, жумладан Ўзбекистонда кўп йиллик иш тажрибасига эга юрист Роберт Амстердам ишга халқаро маслаҳатчи сифатида жалб этилган.

У Тошкентдаги маҳаллий юристлар жамоаси билан ҳамкорликда иш олиб бориб, низони ҳар томонлама ва комплекс тарзда юритилишини таъминлайди.