Тошкент, Ўзбекистон — «Ягона умумреспублика процессинг маркази» АЖ (UZCARD) Олимжон Зокировнинг 2025 йил 30 январдан эътиборан компания ижрочи директори лавозимидаги фаолиятини якунлаганини маълум қилади. Бу ўзгариш «YUPM» АЖнинг ижро этувчи органи – «UCMG» МЧЖ бошқарув компаниясига ўтиши муносабати билан содир бўлди.
Олимжон Закиров «UCMG» МЧЖ тижорат йўналишида Тижорат масалалари бўйича директор лавозимини эгаллади.
Эслатиб ўтамизки, 2024 йил 1 августдан бошлаб «YUPM» АЖнинг ижро этувчи органи ваколатлари «UCMG» МЧЖ бошқарув компаниясига топширилган эди.
Натижада, бундан буён «YUPM» АЖ манфаатларини «UCMG» МЧЖ Бош директори Давид Меликидзе ифодалайди.
Таъкидлаш жоизки, раҳбарият таркибидаги ушбу ўзгаришлар UZCARD тўлов тизимининг фаолиятига таъсир кўрсатмайди.