in

Ўзбекистонда 5 миллиондан ортиқ фуқаро камида бирта кредит расмийлаштирган

Тошкент, Ўзбекистон — Ўзбекистонда ҳар учинчи ишлаётган фуқаро камида бирта банк кредитига эга. Бу ҳақда мамлакат Марказий банки эълон қилган сўнгги маълумотлар гувоҳлик беради.

2025 йил 1 июнь ҳолатига кўра, камида бирта кредитга эга бўлган жисмоний шахслар сони 5 миллион нафардан ошди.

Ҳисоботга мувофиқ, барча қарз олувчиларнинг 27 фоизи — бу 1,4 миллион нафардан ортиқ фуқарони ташкил этади — иккита ёки ундан ортиқ кредитга эга. Шу билан бирга, қарз олувчиларнинг 16 фоизи — иккита кредитга эга.

Шунингдек, катта кредит юки бўлган фуқаролар сони ортиб бормоқда: агар 2020 йилда фақат 5 фоиз қарз олувчилар учта ёки ундан кўп кредит олган бўлса, 2025 йилга келиб бу кўрсаткич 11 фоизга етди.