Тошкент, Ўзбекистон — Марказий банк маълумотларига кўра, Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари 77 миллиард долларлик рекорд кўрсаткичга етди.
Сўнгги бир ой ичида ушбу кўрсаткич 2 миллиард долларга ошган.
Захираларнинг ўсиши қимматбаҳо металлар нархининг ошиши билан боғлиқ. Ўзбекистон Марказий банки маълумотларига кўра, февраль ойида олтин-валюта захиралари 75 миллиард долларни ташкил этган.
Захиралардаги олтиннинг жисмоний ҳажми 13,1 миллион трой унцияга етган, унинг қиймати эса 67,6 миллиард долларга баҳоланмоқда.
Захираларнинг валюта қисми 8,8 миллиард доллар миқдорида бўлган.
