Тошкент, Ўзбекистон —Ўзбекистонлик спортчи Абдураҳмон Абдуллаев БААнинг Абу-Даби шаҳрида ўтказилган CSI2* тоифасидаги халқаро конкур мусобақасида кумуш медални қўлга киритди.
Гран-при баҳсларида (145 см баландликдаги тўсиқлар) Абдуллаев «Чикаритто» лақабли отда 40,83 сониялик натижа кўрсатиб, иккинчи ўринни эгаллади.
Бу ютуқ ўзбек чавандозларининг халқаро ареналардаги юқори тайёргарлик даражасини намоён этмоқда.