Тошкент, Ўзбекистон — Ўзбекистон терма жамоасининг тоғ чанғиси спорти бўйича вакили Медет Назаров Милан–Кортина 2026 қишки Олимпия ўйинларида юртимиз спортчиларининг чиқишларини бошлаб берди.
Гигант слалом бўйича биринчи уринишда Назаров 1 дақиқа 25,75 сония натижа қайд этди. Иккинчи уринишда эса у ўз натижасини яхшилаб, 1 дақиқа 21,14 сонияни кўрсатди.
Икки уриниш якунларига кўра, Медет Назаров 2 дақиқа 46,89 сония умумий вақт билан маррага етиб келиб, гигант слалом дастурида 50-ўринни эгаллади.
