in

Элдор Шомуродов ва Аббосбек Файзуллаев Туркияда «Истанбул Башакшеҳир»га ғалаба келтирди

Тошкент, Ўзбекистон — Ўзбекистон терма жамоаси ярим ҳимоячиси Аббосбек Файзуллаев Туркия чемпионатида «Истанбул Башакшеҳир» таркибидаги илк голини урди. Суперлиганинг 13-тури доирасида турк клуби сафарда «Касимпаша»ни 3:1 ҳисобида мағлуб этди.

Жароҳатидан тўлиқ тикланиб, асосий таркибда майдонга тушган Файзуллаэв 26-дақиқада юқори бурчакка аниқ жарима зарбаси билан ҳисобни очди. Биринчи бўлимга қўшиб берилган 45+4-дақиқада Амин Харит жамоа устунлигини икки баробарга оширди.

75-дақиқада «Истанбул Башакшеҳир» Давие Салкенинг майдондан четлатилиши натижасида бир киши кам бўлиб қолди ва орадан тўрт дақиқа ўтиб, Адам Ароус «Касимпаша»нинг ҳисобдаги фарқини қисқартиришга ёрдам берди.

Учрашувга нуқта эса 90+7-дақиқада Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчиси Элдор Шомуродов томонидан қўйилди. У Суперлигадаги ўнинчи голини урди ва жамоаси ғалабасини таъминлади.