Тошкент, Ўзбекистон — Ўзбекистон футбол ассоциацияси (ЎФА) ва Футболчиларнинг мақоми ва ўтиш бўйича қўмитаси қарорларини эътиборсиз қолдиргани учун олти футбол клубига трансферларни амалга ошириш тақиқланди. Бу ҳақда Профессионал футбол лигаси матбуот хизмати хабар берди.
Санкциялар жорий этилишига футболчилар ва мураббийларга белгиланган муддатда қарздорликни тўламаслик ҳамда ҳудудий футбол академиялари билан ҳамкорлик шартларини бузиш сабаб бўлган.
Илгари ЎФА етти клубга аниқланган камчиликларни бартараф этиш учун вақт берган эди. Бироқ бу талабларни фақатгина "Қизилқум" клуби бажара олди. Қолганлари — "Сўғдиёна", "Навбаҳор", "Нефтчи", "Динамо", "Бухоро" ва "Арал" — санкциялар остида қолди.
Қўмита қарорига кўра, мазкур клубларга икки тўлиқ трансфер ойнаси давомида янги футболчиларни миллий ва халқаро миқёсда рўйхатга олиш тақиқланди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда қишки трансфер даври 2024 йил 10 декабрда бошланган ва 2025 йил 25 февралда якунланади.