in

Ўзбекистон миллий терма жамоаси сентябрь ойида CAFA турнирида иштирок этади

Тошкент, Ўзбекистон — Миллий терма жамоамиз мундиалга йўлланмани қўлга киритганидан сўнг, дастлабки ўйинларини CAFA турнири доирасида ўтказадиган бўлди.

29 августдан 8 сентябргача ташкил этиладиган мусобақага Ўзбекистон ва Тожикистон мезбонлик қилади. Финал баҳси мамлакатимизда бўлиб ўтади.

Турнирда CAFAга аъзо терма жамоалардан ташқари, меҳмон сифатида Ўмон ва Малайзия ҳам иштирок этади.

3 июль куни мусобақага қуръа ташлаш маросими ўтказилади.