Тошкент, Ўзбекистон — Ўзбекистон терма жамоаси Ҳиндистонда бўлиб ўтган бокс бўйича Жаҳон кубогининг финал босқичида ишончли ўйин кўрсатиб, 13 та медални қўлга киритди – 4 та олтин, 5 та кумуш ва 4 та бронза. Мусобақа якунларига кўра, жамоамиз умумий ҳисобда иккинчи ўринни эгаллади.
Олтин мукофотларни Асилбек Жалилов (50 кг), Самандар Олимов (55 кг), Жавоҳир Абдурахимов (75 кг) ва Ҳалимжон Мамасолиев (+90 кг) қўлга киритди.
Кумуш медаллар Жасурбек Йўлдошев (85 кг), Нусратбек Тоҳиров (90 кг), Фарзона Фозилова (48 кг), Азиза Зокирова (70 кг) ва Олтиной Сотимбоева (+81 кг)га насиб этди.
Бронза медаллари эса Дилшод Абдумуродов (60 кг), Адҳам Мухиддинов (65 кг), Муҳаммадазизбек Исмоилов (70 кг) ва Гулсевар Ғаниева (51 кг)га тегишли бўлди.
