in

«Кристал Пэлас» илк бор Европа трофеини қўлга киритди

Тошкент, Ўзбекистон — Англиянинг «Кристал Пэлас» футбол клуби ўз тарихида биринчи марта Европа трофеини қўлга киритиб, Лига конференцияси ғолибига айланди.

Турнир финали Германиянинг Лейпциг шаҳрида бўлиб ўтди. Унда Лондон жамоаси Испаниянинг «Райо Вальекано» клубини 1:0 ҳисобида мағлуб этди.

Ушбу ғалаба «Кристал Пэлас» учун клуб тарихидаги илк халқаро трофей бўлди. Шу билан бирга, жамоа еврокубоклардаги дебют мавсумидаёқ муваффақиятга эришди.

Мазкур унвон клуб тарихидаги учинчи йирик соврин сифатида қайд этилди. Бу ютуқларнинг барчаси бош мураббий Оливер Гласнер раҳбарлигида қўлга киритилди. Хабарларга кўра, мутахассис мавсум якунланганидан кейин жамоани тарк этади.

Бундан аввал, 2025 йилда «Кристал Пэлас» Англия Кубоги ва Англия Суперкубоги соҳиби ҳам бўлган эди.