Тошкент, Ўзбекистон — Ўзбекистоннинг 16 ёшгача бўлган ўсмирлар терма жамоаси Шимолий Македонияда бўлиб ўтаётган UEFA Development Cup турнирида иштирокини мағлубият билан бошлади.
Мусобақадаги илк учрашувда ўзбекистонликлар Туркия терма жамоасига 0:4 ҳисобида ютқазди. Ўйиннинг боришига 14-дақиқада Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Алмаз Аюповнинг майдондан четлатилиши жиддий таъсир кўрсатди.
Айдер Курбаев бошчилигидаги Ўзбекистон U-16 жамоаси мусобақадаги иштирокини кейинги турларда давом эттиради. 17 апрель куни жамоа мезбонлар — Шимолий Македония терма жамоасига қарши майдонга тушади, 20 апрель куни эса Шимолий Ирландия жамоаси билан куч синашади.
