Тошкент, Ўзбекистон — 17 ёшгача бўлган футболчилардан иборат Ўзбекистон терма жамоаси янги ўқув-машғулот йиғинини бошлади.
Бош мураббий Сергей Чигодаев раҳбарлигида жамоа 17 январдан 28 январга қадар Миллий футбол маркази базасида тайёргарлик кўрмоқда.
Машғулотларнинг иккинчи қисми 27 январдан 3 февралга қадар Хитойда бўлиб ўтади. Хорижий йиғин доирасида ёш футболчилар Хитой миллий терма жамоасига қарши иккита ўртоқлик учрашуви ўтказадилар. Беллашувлар 29 январ ва 2 февраль кунлари бўлиб ўтади.
