in

Ўзбекистон ва ФИФА 2027 йилги U-20 Жаҳон чемпионатига тайёргарлик масалаларини муҳокама қилди

Тошкент, Ўзбекистон — Ўзбекистон футбол ассоциацияси раҳбарияти ҳамда ФИФА делегацияси иштирокида 2027 йилда Озарбайжон ва Ўзбекистонда ўтказиладиган U-20 Жаҳон чемпионатига бағишланган учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда ФИФА вакиллари Ўзбекистонни мазкур нуфузли турнир мезбони сифатида табриклаб, мамлакатимизда футбол жадал ривожланаётганини ҳамда ФИФА билан ҳамкорлик изчил мустаҳкамланиб бораётганини таъкидлади.

Томонлар мусобақани юқори савияда ташкил этиш масалаларини муҳокама қилди. Ташкилий ва функционал йўналишлар бўйича дастлабки режалар кўриб чиқилди ҳамда ишларни мувофиқлаштириш мақсадида ҳамкорлик механизмлари белгилаб олинди.

Йиғилиш якунида 2027 йилги У-20 Жаҳон чемпионатини муваффақиятли ўтказиш йўлида яқин ҳамкорлик давом эттирилиши қайд этилди.