Тошкент, Ўзбекистон — Шу кунларда Хорватия пойтахтида юнон-рум кураши бўйича Zagreb Open халқаро турнири бўлиб ўтмоқда.
Унда қатнашаётган Ўзбекистон терма жамоаси мусобақанинг биринчи кунида олтин медалга сазовор бўлди.
Ушбу медални иқтидорли полвонимиз Айтжан Халмаханов келтирди. -67 кг вазн тоифасида курашган полвонимиз барча рақибларини мағлуб этиб, «классик» курашчиларимизнинг жорий йилдаги илк медалига муаллифлик қилди.
