in

Ўзбекистонда мобил алоқа абонентлари сони 30 миллиондан ошди

Тошкент, Ўзбекистон — 2025 йил 1 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда мобил алоқа абонентлари сони 30,1 миллионга етди. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси хабар бермоқда.

Мобил алоқанинг таъминланганлик даражаси ҳар 100 кишига – 81 та абонентга тўғри келади.

Ўсиш динамикаси:

2021 йил – 71,3

2022 йил – 72,8

2023 йил – 75,6

2024 йил – 79,2

2025 йил – 81

Статистик маълумотларга кўра, мобил алоқа абонентларининг сони йил сайин баравар ўсиб бормоқда.