in

Ўзбекистонда Халқаро Қуёш Энергияси Уюшмаси (ISES) филиали очилади

Тошкент, Ўзбекистон — ЎзР ФА Физика-техника институтининг “Яримўтказгичлар асбобсозлиги” ва “Қуёш иссиқлик ва энергетик қурилмалари” лабораториялари томонидан Жаҳон банки томонидан молиялаштирилаётган лойиҳа доирасида институт олимлари Бразилиянинг Форталеза шаҳрида бўлиб ўтаётган Бутунжаҳон Қуёш энергияси конгресси (SWC–2025) да иштирок этишди.

Конгресс якунида Ўзбекистонда ISES филиалини ташкил этиш тўғрисида шартнома имзоланди.

Ушбу ҳамкорлик йирик илмий лойиҳаларни амалга ошириш, кадрларни тайёрлаш ва малакасини ошириш ҳамда илғор қуёш технологияларини мамлакатга ўтказиш учун кенг имкониятлар очади.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, ушбу нуфузли Халқаро ташкилот билан ҳамкорлик келажакда Ўзбекистонда соҳа ривожига, жумладан йирик илмий ҳамкорлик лойиҳаларини амалга ошириш, кадрлар тайёрлаш ҳамда янги технологиялар трансферини амалга оширишда муҳим аҳамият касб этади.