Тошкент, Ўзбекистон — Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов Финляндиянинг транспорт ҳаракатини бошқариш бўйича миллий компанияси Fintraffic’нинг Транспорт маълумотлари хизматлари кластери раҳбари Киммо Юлисюрюнен билан учрашув ўтказди.
Дастлаб учрашув давомида транспорт бошқаруви, рақамли мобилитет, логистика ва транспорт маълумотлари экотизимини ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди. Томонлар Финляндиянинг автомобиль, темир йўл, ҳаво ва денгиз транспортини ягона рақамли инфратузилма асосида бошқариш тажрибаси юзасидан фикр алмашдилар.
Шунингдек, транспорт маълумотларини реал вақт режимида қайта ишлаш ва мониторинг қилиш, интеллектуал логистика ечимлари, сунъий интеллект технологияларини транспорт соҳасига жорий этиш ҳамда Марказий Осиё ва Европа ўртасида рақамли логистика йўлакларини ривожлантириш истиқболлари кўриб чиқилди.
Музокаралар давомида очиқ API хизматлари, транспорт маълумотлари платформалари ва GovTech ечимлари бўйича ҳамкорлик масалалари ҳам муҳокама қилинди.
Учрашув якунида томонлар рақамли транспорт инфратузилмаси, смарт мобилитй ва логистика йўналишларида тажриба алмашиш ҳамда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш бўйича ҳамкорликни давом эттиришга қизиқиш билдирдилар.
