in

SEGA Ўзбекистонда ўйинлар индустрияси бўйича ҳамкорлик истиқболларини кўриб чиқмоқда

Тошкент, Ўзбекистон — Японияга амалга оширилган ташрифи доирасида Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов SEGA SAMMY Holdings Inc. президенти ва бош ижрочи директори (Гроуп СEО) Ҳаруки Сатоми ҳамда SEGA Corp. ижрочи вице-президенти, ижрочи директори Такая Сегава билан учрашди.

Музокаралар давомида ўйинлар индустриясини ривожлантириш, рақамли технологиялар ҳамда кадрлар салоҳиятини ошириш йўналишларида икки томонлама ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди.