in

БМТ Туризм Бош котиби Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди

Тошкент, Ўзбекистон — “БМТ Туризм” ташкилоти Бош котиби Шайха Носир Ал Новайс бошчилигидаги делегация Ўзбекистон Республикасининг расмий вакиллари ҳамроҳлигида минтақадаги энг йирик музей лойиҳаларидан бири — Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди.

Тамал тоши 2018 йилда Президент Шавкат Мирзиёев томонидан қўйилган ва юксак меъморий концепция асосида бунёд этилиб, яқинда — 17 март куни давлат раҳбари иштирокида расман очилган ушбу муҳташам мажмуа аллақачон халқаро ҳамжамият диққат марказига тушишга улгурди.

Янги марказнинг илк нуфузли меҳмонларидан бирига айланган делегация аъзолари асосий экспозициялар, хусусан, ВИИ асрга оид ўта нодир қўлёзма — Усмон ибн Аффон мусъҳафи жой олган Қуръон зали билан танишдилар. Ушбу нодир нусха намойиши замонавий меппинг-шоу ҳамоҳанглигида ўтказилди.

Шайха Носир Ал Новайс мазкур ташриф у учун алоҳида аҳамият касб этишини таъкидлаб, Марказ сайёҳлар ва мамлакат аҳолисини ўзига жалб қилувчи муҳим масканга айланишини қайд этди.