Тошкент, Ўзбекистон — Абу-Даби Маданият ва туризм департаменти (DCT Abu Dhabi) минтақадаги иккита асосий бозорда Experience Abu Dhabi CIS Roadshow roadshow сайёр кўргазмасини муваффақиятли ўтказди. Тадбирлар 13-май куни Қозоғистоннинг Остона шаҳрида ва 15-май куни Ўзбекистоннинг Тошкент шаҳрида бўлиб ўтди.
Сайёр кўргазмалар икки пойтахтда 400 дан ортиқ иштирокчини бирлаштирди ва Абу-Дабининг туризм салоҳияти ҳақида хабардорликни ошириш, шунингдек, Қозоғистон ва Ўзбекистон туризм бизнеси вакиллари билан узоқ муддатли ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлашга қаратилди. Ҳар бир шаҳарда ўтказилган тадбирларда 200 га яқин мутахассис – туроператорлар, турагентлар ва меҳмондўстлик саноати вакиллари қатнашди. Абу-Дабидан 17 та ҳамкор, жумладан меҳмонхоналар, туризм масканлари, авиаташувчилар ва йўналишларни бошқариш компаниялари ўзларининг энг сўнгги маҳсулот ва таклифларини тақдим этдилар.
Тадбирлар формати жонли касбий мулоқотни рағбатлантирди ва йўналиш тақдимотлари, ишбилармонлик алоқаларини ўрнатиш сессиялари ҳамда расмий тушликларни ўз ичига олди. Бу Абу-Даби вакилларига амирликни дам олиш, маданий саёҳат, оилавий сафарлар ва ишбилармонлик тадбирлари (MICE) учун дунёдаги етакчи йўналишлардан бири сифатида тақдим этиш учун ажойиб имконият яратди.
DCT Abu Dhabi халқаро операциялар бўйича директори Абдулла Юсуф: "МДҲ мамлакатлари бозори Абу-Даби учун жадал ривожланаётган йўналиш ҳисобланади, ва биз ҳамкорларимизни мазмунли ҳамда самарали фикр алмашиш учун бирлаштириш имкониятига эга бўлганимиздан мамнунмиз",- деди. Сайёр кўргазмалар бизга сайёҳлик соҳаси вакиллари билан бевосита алоқа ўрнатиш, амирлик ҳақидаги янгиликлар билан бўлишиш ва умумий мақсадимиз – сайёҳларга ажойиб тажриба тақдим этиш йўлида биргаликда ҳаракат қилиш имконини беради. 2030 йилгача мўлжалланган Туризм стратегиясини амалга ошириш доирасидаги бундай шериклик сайёҳлик йўналишининг барча босқичларида барқарор талабни шакллантириш ва қиймат яратишда муҳим роль ўйнайди."
МДҲ мамлакатларидан келган сайёҳларнинг чин маданий таассуротларга, оилавий ҳордиққа ва юқори сифатли хизматлар даражасига бўлган қизиқиши ортиб бораётганини ҳисобга олган ҳолда, Абу-Даби йил давомида дам олиш имкониятлари, қулай виза режими ва кенгайиб бораётган ҳаво қатновлари билан ўзига хос ўринга эга.
Сайёр кўргазмалар доирасида Амирликнинг туризм соҳаси мутахассисларини қўллаб-қувватлаш бўйича кенг қамровли таклифи тақдим этилди. Бу таклиф мослаштирилган маркетинг материаллари ва тарғибот воситаларидан тортиб, то Experience Abu Dhabi Experts номли кўп тилли ўқув платформасигача бўлган ёрдамни ўз ичига олади.
Остона ва Тошкентда ўтказилган тадбирлар Абу-Дабининг халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлашга бўлган интилишини тасдиқлаш баробарида, амирликнинг МДҲ бозоридаги устувор йўналиш сифатидаги ўрнини мустаҳкамлашга хизмат қилди ҳамда ўн йиллик охиригача ҳар йили 39,3 миллион ташриф буюрувчини жалб этишни мақсад қилган 2030 йилгача мўлжалланган Туризм стратегиясини амалга оширишга ҳисса қўшди.