Тошкент, Ўзбекистон — Ўзбекистон Республикаси Mиллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йил январь ойида АҚШга туристик мақсадларда 964 нафар Ўзбекистон фуқароси сафар қилган. Ушбу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан қарийб 16 фоизга камайган.
Сафар мақсадлари таҳлили шуни кўрсатдики, Ўзбекистон фуқароларининг аксарияти АҚШга туристик мақсадда борган. Бундай сафарлар сони 796 тани ташкил этган. Қариндошларни зиёрат қилиш мақсадида АҚШга 135 нафар фуқаро йўл олган.
Таълим олиш мақсадида 25 нафар фуқаро мамлакатга ташриф буюрган. Хизмат сафари билан 6 нафар киши йўл олган бўлса, яна 2 нафар фуқаро даволаниш мақсадида борган.
Шу даврда Ўзбекистонга туристик мақсадларда 1642 нафар АҚШ фуқароси ташриф буюрган. Америка туристлари сони ўтган йилга нисбатан 39,4 фоизга ошган.
АҚШ фуқароларининг сафар мақсадлари таркибида ҳам туризм устун бўлган. Саёҳат қилиш мақсадида Ўзбекистонга 1120 нафар киши келган.
Хизмат сафари билан 269 та ташриф қайд этилган. Таълим олиш мақсадида мамлакатга 112 нафар АҚШ фуқароси келган.
Қариндошларни зиёрат қилиш учун 133 нафар киши ташриф буюрган. Тижорат мақсадида 6 нафар, даволаниш учун эса яна 2 нафар фуқаро келган.
