in

Бир миллиондан ортиқ ўзбекистонлик туристик мақсадларда хорижга чиқди

Тошкент, Ўзбекистон — 2025 йилнинг илк икки ойида Ўзбекистондан 1 миллиондан ортиқ фуқаро хорижга туристик мақсадларда сафар қилган. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси маълум қилди.

Жами ҳолатда бу кўрсаткич 1 032,2 минг кишини ташкил этган бўлиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 182,2 мингга ёки 21,4% га кўпроқдир.

Ўзбек сайёҳларининг энг кўп ташриф буюрган давлатлари қўшни мамлакатлар бўлди. Хусусан:

Қирғизистон — 422 572 киши

Тожикистон — 193 348 киши

Қозоғистон — 154 716 киши

Шунингдек, сайёҳларнинг катта қисми қуйидаги давлатларга борган:

Саудия Арабистони — 81 173 киши

Россия — 48 029 киши

Туркия — 33 039 киши

БАА — 31 787 киши

Миср — 11 078 киши

Таиланд — 10 803 киши

Вьетнам — 7 876 киши

Қолган давлатларга эса 37 740 нафар фуқаро саёҳат қилган.